Ўзбекистонга нам ва салқин ҳаво оқими кириб келади
Бу қизиқ
−
05 Февраль 2021
20501Жорий йилнинг 6-8 февралда Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи орқали Кавказ ҳудудлари устида шаклланган нам ва деярли салқин ҳаво массалари кириб келади. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази хабар берди.
6-7 февралда республикада шамол 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда, баъзи жойларда 22-28 м/с гача кучайиши мумкин.
7-8 февралда республикада ёмғир ёғади, тоғолди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда кучли бўлади, баланд тоғларда қорга айланади.
7-8 февралда ҳаво ҳарорати кечалари +3...+8 даража, кундуз кунлари +10...+15 даража атрофида бўлади