Ўзбекистонга Каспийдан совуқ ҳаво массалари кириб келади

Бу қизиқ

image

Жорий ҳафтанинг биринчи ярмида Ўзбекистонга Каспий денгиз ҳудудларидан нам ва нисбатан совуқ ҳаво массалари кириб келади. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази хабар берди.

Ўзбекистон бўйича вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, тоғолди ва тоғли ҳудудларда қор ёғиши мумкин.

Бугун ва эртага айри ҳудудларда туман тушиши мумкин. 25 октябрда шимолий ҳудудларда, 26 октябрда эса республика ҳудудининг катта қисмида шамол 15-20 м/с.гача, ҳатто 23-25 м/с.гача кучайиши мумкин ҳамда чанг тўзонлари кузатилади.

Ҳарорат фони ушбу кунларнинг ўртача кўп йиллик қийматларидан 1-2 даражага паст бўлади ва кечалари ҳарорат +5…+8 даража, кундузи эса +12…+15 даражани ташкил қилади. 25 октябрда баъзи жойларда ҳаво ҳарорати +17...+20 даражагача етади.

Иш ҳафтасининг охирига келиб, республика ҳудуди бўйича нисбатан қуруқ ва илиқ об-ҳаво кузатилади. Ҳарорат кечаси +3…+8 даража, кундузи эса +14…+19 даража атрофида бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво

Баҳолаганлар

2813

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг