Ўзбекистонга қачондан совуқ ҳаво кириб келиши айтилди
Бу қизиқ
−
11 октябр 2023 157750 1 дақиқа
Жорий йилнинг 12-14 октябрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати агентлиги хабар берди.
12-13 октябрь кунлари республика бўйича ёмғир ёғади, 13 октябрда Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида, Ўзбекистоннинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда кучли ёмғир ёғади, тоғларда қорга айланади.
Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда, айрим жойларда 22-25 м/с гача кучайиши мумкин.
13-14 октябрда ҳаво ҳарорати кундуз кунлари 10-15 даражагача, кечалари 2-5 даража илиққача пасаяди, шимолда 1-3 даража совуққача бўлиши мумкин.
Live
Барчаси22 август
Чиноздаги “дом”лардан бирида ёнғин чиқди
22 август