Ўзбекистонга энг кўп қайси давлатдан ўқишга келишяпти?
Бу қизиқ
−
04 Август 13533 1 дақиқа
Жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистонга 2 780 нафар ҳиндистонлик ўқиш учун келган ва бу энг юқори кўрсаткич ҳисобланади. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар берди.
Маълумотларга кўра, 2025 йилнинг январь-июнь ойларида жами 9,5 минг нафар чет эл фуқаролари ўқиш мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюрган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1,4 минг нафарга ёки 17,3 фоизга ошган.
Жорий йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистонга ўқиш мақсадида келган чет эл фуқаролари мамлакатлар бўйича қуйидагича:
- Ҳиндистон – 2 780 нафар;
- Туркманистон – 2 622 нафар;
- Тожикистон – 1 145 нафар;
- Хитой – 459 нафар;
- Жанубий Корея – 381 нафар;
- Покистон – 348 нафар;
- Қирғиз Республикаси – 263 нафар;
- АҚШ – 232 нафар;
- Афғонистон – 167 нафар;
- Туркия – 161 нафар;
- Бошқа давлатлар – 988 нафар.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2024 йилнинг январь-декабрь ойларида ўзбекистонликлар асосан ўқиш мақсадида Тожикистонга бораётгани маълум бўлганди. Жами 35,9 минг нафар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ўқиш мақсадида чет элга борган. Шулардан 12 809 нафари Тожикистонга, 8 629 нафари Россияга ва 3 953 нафари Қирғиз Республикасига ташриф буюрган.
Live
Барчаси