Ўзбекистондан Умра авиақатновларига рухсат берилди
Жамият
−
10 Март 1885 1 дақиқа
Бугун, 10 мартдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги мамлакат ҳудудидан Саудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирликларига икки томонлама йўловчи ташишни ташкил этишга рухсат берди. Бу ҳақда Ўзбекистондаги миллий ва хорижий авиакомпанияларга юборилган хатда сўз боради.
Хатда келтирилишича, бундан олдин йўловчи тури ва фуқаролиги бўйича қўйилган чекловлар бекор қилинади. Саудия Арабистонига амалга оширилаётган парвозларда Умра мавсуми ниҳоясига етаётганлиги ва “Ҳаж-2026” мавсумидан олдин барча Умра зиёратчилари Саудия Арабистонининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ мамлакатдан чиқиб кетиши шартлигини инобатга олиниши лозим.
Бунда “Uzbekistan Airports” АЖ Саудия Арабистонига парвоз қилаётган барча турдаги йўловчиларни ортга қайтиш чиптаси борлигини текширишни, ортга қайтиш авиачиптасига эга бўлмаган йўловчилар рўйхатини авиакомпаниялар ва туроператорлар кесимида шакллантириб, ҳар куни иш сменалари тугаши билан “Ўзавиация” агентлигидаги штабга киритиб борилишини таъминлайди.
Парвозларни ташкил этишда парвозлар хавфсизлиги талаблари, халқаро ҳаво ташувлари бўйича амалдаги қоидалар, шунингдек Саудия Арабистони ва БААнинг ваколатли органлари томонидан белгиланган талаб ва тартибларга қатъий риоя этилиши керак.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Яқин Шарқ минтақасида юзага келган вазиятнинг кескинлашуви ҳамда ҳаво маконидан фойдаланиш бўйича жорий этилган вақтинчалик чекловлар сабабли қатор авиақатновлар бекор қилинганди. Шу сабабли Ўзбекистондан Умра сафарлари ҳам вақтинча кечиктирилган эди.
Live
Барчаси