Ўзбекистондан 12 млрд сўмлик олтинни қопда олиб чиқаётган шахс ушланди

3-саҳифа

image

Андижон вилоятида умумий қиймати 12 млрд 465 млн 795 минг сўмлик қарийб 8 кг олтинни Ўзбекистондан олиб чиқишган уринган шахс ушланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, ДХХ ҳамда Божхона қўмитаси Шахсий хавфсизлик бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида Андижон вилоятининг Хўжаобод туманида ўтказилган тезкор тадбирда “Дўстлик” чегара божхона пости яқинида Фарғона вилоятида яшовчи, 1994 йилда туғилган Т.Т. тўхтатилиб, унга тегишли хўжалик қопи холислар иштирокида кўздан кечирилган.

Натижада қоп ичидаги 3 дона темир қопламали автомобиль эҳтиёт қисмлари махсус воситалар ёрдамида бўлакларга ажратилганда, уларнинг ичига жами 7 кг 784 гр олтин бўлаклари яширилгани маълум бўлган. Баҳолаш хулосасига кўра, ушбу олтин қуймаларнинг умумий қиймати 12 млрд 465 млн 795 минг сўмни ташкил этган. 

Аниқланишича, мазкур фуқаро Тошкент шаҳридан юборилган олтинларни Қирғиз Республикасида қабул қилиб оладиган шахсга юк автотранспорт воситалари ҳайдовчилари орқали божхона назоратидан яширган ҳолда етказиши керак бўлган.

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг 25,182-моддаси (божхона тўғрисидаги қонунчиликни бузиш) 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган. Тергов ҳаракатлари доирасида ушбу қимматбаҳо металлнинг ҳақиқий эгалари шахсини аниқлаш бўйича чоралар кўрилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳам Андижонда божхоначилар 2 миллиард сўмлик заргарлик буюмларининг ноқонуний айланмасига чек қўйганди.


Мақола муаллифи

Теглар

олтин Андижон Давлат хавфсизлик хизмати

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг