Ўзбекистондаги барча аэропортлар ёпилди

Жамият

image

Аввалроқ, Ўзбекистонда кузатилаётган электр энергиясининг ўчиши ортидан “Тошкент” халқаро аэропорти самолётларни қабул қилигни тўхтатгани ҳақида хабар берган эдик. Айни вақтга келиб Ўзбекистондаги барча аэрпортлар глобал электр таъминотидаги узилишлар туфайли ёпилди. Бу ҳақда “Uzbekistan Airports” хабар бермоқда. 

Қайд этилишича, Тошкент ва Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларида электр таъминотидаги узилиш муносабати билан аеропортлар фаолияти вақтинча тўхтатилди. 

Хусусан, “Тошкент” аэропортида “Тошкент – Нур-Султон” йўналиши бўйича HY-721 рейси бўйича учаётган йўловчиларнинг ҳаммаси ҳам электр таъминотидаги узилиш туфайли рўйхатдан ўтиш, божхона ва паспорт назорати ва хавфсизлик кўригидан ўта олмади. 60 га яқин йўловчи стерил зонада, 30 га яқин одам рўйхатга олиш зонасида қолиб кетган. Кейинги чора-тадбирлар “Ўзбекистон ҳаво йўллари” томонидан амалга оширилади. 

“HY-762 рейси Олмаота – Тошкент Навоийдаги муқобил аэродромга йўл олди. Шунингдек, Air Astana авиакомпаниясининг Олмаота-Тошкент йўналиши бўйича KC-127 рейси экипажи жўнаб кетган аэропортга қайтишга қарор қилди. 

Шунингдек, Наманган, Андижон, Фарғона, Термиз, Қарши, Урганч, Бухоро, Нукус ва Самарқанд аэропортларида электр энергияси билан боғлиқ муаммолар кузатилмоқда. Айни пайтда электр энергияси фақат Навоий аэропортида мавжуд”, дейилади хабарда. 

Маълум қилинишича, электр тармоқларини таъмирлаш ишлари тугаллангач, аэропортлар яна ишлай бошлайди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

612

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг