Ўзбекистонда зилзила содир бўлди
Жамият
−
20 Сентябрь 2025 49026 1 дақиқа
Кеча, 19 сентябрь куни Ўзбекистон ҳудудида зилзила қайд этилди. Бу ҳақда Қирғизистон Миллий фанлар академияси Сейсмология институти хабар берди.
Унга кўра, зилзила ўчоғи Наманган шаҳридан 40 км ғарбда жойлашган бўлиб, у 20 км чуқурликда юзага келган. Зилзила маҳаллий вақт билан 19:57 да содир бўлган.

Институтга кўра, зилзиланинг Ўзбекистонда сезилиш кучи 3 баллни ташкил этган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Навоий вилоятида 4 балли зилзила содир бўлганди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь