Ўзбекистонда зилзила қайд этилди
Жамият
−
19 Август 2019
6723Кеча, 18 август куни Ўзбекистонда ер силкиниши қайд этилди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилди.
Ер силкиниши Тошкент вақти билан 20:46 юз берган.
Координаталар 38,95 градус шимолий кенглик, 67,10 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=4,2. Чуқурлик ҳ=30км. Тошкентгача масофа 314 км жануби-ғарбий йўналиш бўйича.
Ер силкиниши Ўзбекистон ҳудудида:
Жиззах: 144 км; 2 балл
Самарқанд: 79 км; 2 балл
Қарши: 114 км; 2 балл.
Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида ер силкиниши қайд этилмади. Талафотлар ва жабрланганлар тўғрисида маълумот келиб тушмаган.