Ўзбекистонда яна бир киши коронавирусдан вафот этди

Жамият

image

“Covid-19” коронавирус инфекциясидан яна бир бемор вафот этди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, 1959 йилда туғилган пойтахтлик Г. шу йилнинг 15 апрель куни Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига  бош мия қон айланишининг ўткир бузилиши (инсульт) билан ётқизилган. Ўтказилган тезкор диагностик таҳлиллардан сўнг, беморда “Covid-19” коронавирус инфекцияси ҳам аниқланган. Шундан сўнг,  унга ихтисослашган тиббий ёрдам бериш мақсадида, Тошкент тиббиёт академиясининг  кўп тармоқли клиникасига  оғир ҳолатда ўтказилган.

Беморда бош мия қон айланишининг ўткир бузилиши, ўпканинг сурункали обструктив касаллиги, икки томонлама бронхопневмония, ўткир буйрак етишмовчилиги, гипертония каби қатор хасталиклар бўлганлиги сабабли даволаниш оғир кечиб, 14 кун сунъий нафас олиш аппаратида бўлган. Бундан аввал , яъни 2-февралида у илк бор бош мия қон айланишининг ўткир бузилиши ( инсульт)  ташхиси билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига  ётқизилган ва даволаниб чиққан.

 61 ёшли ушбу бемор  даволаниш давомида кунлик аҳволи видео мулоқотлар орқали хорижлик ва  мамлакатимиздаги  шу соҳага ихтисослашган тиббиёт муассасаларининг нуфузли мутахассислари  назоратида бўлган. Улар томонидан мунтазам  консилиумлар ўтказиб келинган.

Бироқ мутахассисларнинг белгиланган стандартлар асосида ўтказган реанимацион муолажаларига қарамасдан бемор ўткир респиратор дисстрес синдром, ўткир нафас етишмовчилиги, ўпка-юрак етишмовчилигидан  вафот этди. 
 


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистонда коронавирус

Баҳолаганлар

494

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг