Ўзбекистонда яна бир автомобиль заводи очилиши мумкин
Технология
−
29 Май 2019
6009Кеча, 28 май куни Жиззах вилояти ҳокимлигида Хитой Халқ Республикасининг "CHANGAN AUTO COMPANY” делегацияси вакиллари билан учрашув ташкил этилди. Бу ҳақда Жиззах вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда.
CHANGAN AUTO COMPANY” делегацияси вакиллари билан вилоят ҳоким Эргаш Салиев, ҳоким ўринбосари Азим Аҳмедҳаджаев ҳамда бир қатор мутасадди ходимлар, вилоятда автомобиль заводини қуриш хусусида музокара олиб борди.
Шунингдек, учрашув давомида қилинадиган ишлар ва автомобиль заводинининг истиқболи хусусида сўз юритилди.
LiveБарчаси