Ўзбекистонда яна 32 кишида коронавирус аниқланди
Жамият
−
13 Июнь 2020
9460Бугун, 13 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 32 нафарга ошиб, 4901 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Янги касалланиш ҳолатларининг барчаси Карантин марказидаги (шундан 22 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлган, 10 нафари эса хориждан чегара пост орқали мамлакатга кириб келган) фуқаролар орасида аниқланган.
Айни пайтда Ўзбекистонда 3758 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (76 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатда 1124 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 14 нафари оғир, 2 нафари эса ўта оғир аҳволда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь