Ўзбекистонда сўм/рубль тўғридан-тўғри конвертация қилинади
Жамият
−
17 Январь 2020
16965Биринчи чоракнинг охиригача сўм/рубль тўғридан-тўғри конвертациясини жорий этиш режалаштирилган. Ҳозирги вақтда тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда Марказий банкнинг пул-кредит сиёсати департаменти директори Бекзод Ҳамроев маълум қилган.
Унинг фикрига кўра, Россия валютаси - рублни Ўзбекистон миллий валютасига конвертацияси бизнес ҳамжамияти учун фойдали, бу Ўзбекистон-Россия Федерацияси ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтиришга ёрдам беради.
“Бу Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтиришга ёрдам беради. Доллар ва еврода ҳисоб-китоблардан қочиш молиявий операцияларни соддалаштиради ва тезлаштиради”, деди департамент раҳбари.
Сарвар Анвар ўғли
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь