Ўзбекистонда сайлов бошланди
Жамият
−
27 Октябрь
2637Бугун, 27 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайлови бўлиб ўтмоқда.
Сайлов участкалари маҳаллий вақт билан соат 08:00 да очилди ва сайловчилар овоз беришни бошлади.
Қонунчилик палатаси сайловлари илк марта мажоритар-пропорционал (аралаш) тизим асосида ўтказилмоқда.
Бу тизимда сайлов округлари бир мандатли ва ягона сайлов округларига бўлинади. Парламент қуйи палатаси депутатларининг 75 нафари бир мандатли сайлов округлари бўйича мажоритар тизим (номзод учун овоз бериш), қолган 75 нафари пропорционал тизим бўйича, яъни сиёсий партияларга берилган овозлар асосида (партия рўйхати асосида) сайланади.
Марказий сайлов комиссиясига кўра, парламент сайловида жами 851 нафар хорижий (халқаро) кузатувчи, жумладан ўн учта нуфузли халқаро ташкилотлардан, хусусан Европада Хавфсизлик Ҳамкорлик Ташкилотнинг Парламент Ассамблеяси ва Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси, Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти, Туркий Давлатлар Ташкилоти, Туркий Давлатлар Парламент Ассамблеяси, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ва МДҲ Парламентлараро Ассамблеяси, Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти ҳамда бошқа халқаро тузилмалардан жами 560 нафар, хорижий давлатлар 24 та сайлов органларидан 46 нафар, дунёнинг 43 та давлатидан 245 нафар хорижий (халқаро) кузатувчи аккредитациядан ўтказилган.
Айни пайтда, сиёсий партиялардан 55 минг нафар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан 10 минг нафардан ортиқ кузатувчи сайловни кузатиб бормоқда.
Шунингдек, ҳозирги кунга қадар маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситаларининг жами 1 068 нафар вакили аккредитациядан ўтказилган.
Овоз бериш соат 20:00 га қадар давом этади.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь