Ўзбекистонда полиомиелит кузатуви кучайтирилди. Бу қандай касаллик?

Жамият

image

Ўзбекистода полиомиелит ва ўткир шол фалажининг (ЎШФ) фаол эпидемиологик кузатувини кучайтириш мақсадида чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати хабар қилди.

Хабарда айтилишича, Ўзбекистонда полиомиелит касаллиги учрамайди, лекин чет давлатлардан кириб келган шахслар маҳаллий аҳолига юқтириши мумкин. Шу кунларда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти қўшни Тожикистонда полиомиелит эпидемияси бошланганлиги ҳақида хабар берди. Вазият фавқулодда ҳолат деб таснифланиб, мураккаблиги иккинчи даражали эканлиги айтилмоқда. Полиомиелит Афғонистонда ҳам қайд этилмоқда.

Ўткир паралитик фалажни назорат қилиш бўйича эпидемиологик вазиятни ўрганиш учун Санитария хизмати мутахассислари Тожикистон ва Афғонистон билан чегарадош бўлган Сурхондарё вилоятига сафар уюштирди. Шунингдек, давлат чегарасининг санитария назорати пунктларида (СНП) ва даволаш-профилактика муассасаларида ўткир шол фалажининг фаол эпидемиологик кузатувини кучайтиришни ташкил этиш ва 5 ёшгача бўлган болаларни эмлашга тайёрлаш бўйича амалий ва маслаҳат ёрдами кўрсатилган.

Сурхондарё вилояти ҳудудида ёввойи полиовируснинг 2-тури тарқалишининг олдини олиш мақсадида 10−20 март кунлари 5 ёшгача бўлган болалар ўртасида оммавий эмлаш ўтказилган.

Полиомиелит қандай касаллик?

Полиомиелит юқори инфекцияли касаллик бўлиб, уни вируслар чақиради. Касаллик асаб тизимини шикастлайди бир неча соатларда умумий фалажликка олиб келиши мумкин. Полиомиелит асосан 5 ёшгача бўлган болаларга юқади. Ҳар 200 беморнинг бирида тузатиб бўлмас фалажлик ривожланади. Бундай одамларнинг 5-10 фоизи нафас мускулларининг фалажланиши бошланиши туфайли нобуд бўлади. 

Дунёда камида битта касалланган бола бор екан, барча мамлакатлардаги болалар полиомиелит билан касалланиш хавфи остида бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Полиомиелит

Баҳолаганлар

441

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар