Ўзбекистонда “Меҳр дафтари” тизими йўлга қўйилади

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига тарбия муассасаларидаги болалар муаммоларини ўрганиш ҳамда ҳал этиш бўйича “Меҳр дафтари” тизимини ҳаётга татбиқ этиш вазифаси юклатилмоқда. Бу ҳақда “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тарбиялашнинг тубдан янгиланган тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори лойиҳасида кўзда тутилган.

Бунда:

  • 2021 йил 1 ноябрдан “Меҳр дафтари”га киритилган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни қўллаб-қувватлаш жамғармалари ташкил этилади;
  • Жамғарма маблағлари ҳомийлик, алкоголь маҳсулотлари улгуржи савдо корхоналари соф тушумининг 3 фоизи миқдоридаги ажратма (йиллик 85 млрд сўм) ҳисобидан шакллантирилади.

Шунингдек, етим болаларни тарбиялашнинг тубдан янгиланган тизимини жорий этиш бўйича “йўл харитаси” тасдиқланмоқда.

Маълумот учун, Ўзбекистонда ёрдамга муҳтож аҳоли қатламини қамраб олувчи "Темир дафтар", "Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари" юритилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

90

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг