Ўзбекистонда кучли шамол эсиб, ёмғир ёғиши кутиляпти

Бу қизиқ

image

Бугун, 11 май куни Ўзбекистон ҳудудига Туркманистондан қуруқ ва нам ҳаво оқими чиқиши натижасида Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида об-ҳаво қуруқ ва кам булутли бўлади. Кундузи термометр устунчаси 28-33 даражагача кўтарилади.

Фақат Ўзбекистоннинг шимоли-ғарбий туманларига Каспий денгизи ҳудудидан нам ҳаво киришни бошлайди.

11 май кечга бориб ва 12 майда Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида, 12 май куннинг иккинчи ярмида Бухоро ва Навоий вилоятларида ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши, шамолнинг тезлиги секундига 15-20 м/с га кучайиши мумкин, шамол шиддат билан эсганда унинг тезлиги 23-28 метргача етади. Республиканинг қолган ҳудудида об-ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади. Ҳарорат 27-32 даражани ташкил қилади.

13-14 май кунлари нам ҳаво оқими бутун Ўзбекистон ҳудудига тарқалади. Республика бўйича айрим жойларга ёмғир, кучли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши кутилмоқда. Шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача, шиддат билан эсганда 23-28 метргача кучайиши мумкин.

13 майда фақат Фарғона водийси вилоятларида об-ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади. 14 майда Бухоро ва Навоий вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди.

Кавказ ҳудудидан келаётган совуқ фронт ўтиши натижасида 13-14 май кунлари республика ҳудудининг катта қисмида ҳаво ҳароратининг 18-23 даражагача пасайиши кутилмоқда, бу май ойи учун хос бўлган меъёрий ҳароратдан 8-10 даражага пастдир.

15 май куни Ўзбекистон ҳудудида об-ҳаво асосан ёғингарчиликсиз бўлади. Кундузги ҳарорат 3-5 даражага кўтарилади.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво

Баҳолаганлар

890

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг