Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар 3 600 нафардан ошди

Жамият

image

Тошкент шаҳри ва Қорақалпоғистон Республикасида жами 79 нафар бемор коронавирусдан буткул соғайди. Бу ҳақда бугун, 11 июнь куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

"Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 50 нафар, Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида 18 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 9 нафар, 3-сонли туғруқ мажмуаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида 1 нафардан, жами 79 нафар бемор соғайди ва реабилитацияга кузатилди", дейилади хабарда.

Қайд этилишича, Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг 34 нафари эркак, 16 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 69 ёшда, ёши кичиги 2020 йил туғилган. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, Тошкент шаҳридан 12 нафар, Андижон, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларидан 6 нафардан, Самарқанд вилоятидан 5 нафар, Фарғона вилоятидан 4 нафар, Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё, Наманган, Хоразм вилоятларидан 2 нафардан, Навоий, Жиззах вилоятлари ва Қозоғистон Республикасидан 1 нафардан.

Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида тузалганларнинг 8 нафари эркак, 10 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 69 ёшда, ёши кичиги 2019 йил туғилган. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, Сурхондарё вилоятидан 5 нафар, Тошкент шаҳридан 4 нафар, Фарғона вилоятидан 3 нафар, Хоразм ва Тошкент вилоятидан 2 нафардан, Бухоро ва Сирдарё вилоятларидан 1 нафардан.

Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг 7 эркак, 2 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 44 ёшда, ёши кичиги 24 ёшда. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, Тошкент вилоятидан 3 нафар, Фарғона вилоятидан 2 нафар, Андижон, Сирдарё, Наманган вилоятлари ва Тошкент шаҳридан 1 нафардан.

3-сонли туғруқ мажмуасида шифо топган 1 нафар 28 ёшли аёл эса Тошкент вилояти Паркент туманидан. Шундай қилиб, эндиликда Тошкент шаҳрида жами тузалганлар сони 1670 нафарни ташкил қилмоқда.

Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикасида соғайган фуқаро 41 ёшли эркак бўлиб, шу билан ушбу ҳудудда тузалганлар 134 нафарга етди, даволанаётганлар эса 2 нафарни ташкил этмоқда.

Маълумот учун, айни пайтга қадар мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан жами соғайганлар сони 3611 нафарга етди.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистон

Баҳолаганлар

47

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг