Ўзбекистонда коронавирус беморлари яна 3 мингдан ошиб кетди
Жамият
−
02 Октябрь 2020 19448 1 дақиқа
Бугун, октябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 164 нафарга ошиб, 57 454 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
93 нафари Тошкент шаҳрида,
25 нафари Наманган вилоятида,
18 нафари Бухоро вилоятида,
15 нафари Жиззах вилоятида,
8 нафари Тошкент вилоятида,
5 нафари Сурхондарё вилоятида аниқланган.
Айни пайтда Ўзбекистонда 53 955 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (94 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатда 3 027 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
Live
БарчасиОҳангаронда ўқитувчи ўқувчини калтаклади
22 Октябрь
Австралияда кучли ёмғир ёғди
22 Октябрь
Гретсияда ҳам талабалар намойиш бошлади
22 Октябрь