Ўзбекистонда кимлар “Фахрий фуқаро” бўлади?

Жамият

image

“Фахрий фуқаро” мақомини бериш тартиби тўғрисида Ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Ҳуқуқий ахборот канали хабар бермоқда.

Қарорга кўра ушбу мақом иқтисодиёт, фан, маданият ва санъат, таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий соҳанинг ривожланишига катта инвестиция киритган, шунингдек Ўзбекистон Республикасида хайрия фаолиятини амалга ошираётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга берилади.

Ушбу мақом Президент ташаббуси билан берилиши мумкин.
Бунда қарор Сенат томонидан қабул қилинади, гувоҳнома эса Сенат раиси томонидан имзоланади ва топширилади.

Агар ушбу ташаббус давлат ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан берилган бўлса, қарор тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари томонидан қабул қиланади.

Ушбу мақом Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини олиш учун асос ҳисобланмайди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

9

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made