Ўзбекистонда қўлланилган вакциналар 2 млн дозадан ошди

Жамият

image

Ўзбекистондаги эмлаш жараёнларида 2 миллион дозадан ортиқ вакцина қўлланилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Кеча, 31 майда мамлакат ҳудудлари бўйлаб 119120 доза COVID-19 га қарши вакцина қўлланилди. 

Улардан:

  • 1-босқич эмланганлар 32934 нафарни;
  • 2-босқич эмланганлар 85899  нафарни;
  • 3-босқич эмланганлар 287 нафарни ташкил қилди.

Айни кунгача мамлакатда жами 2069518 доза вакцинадан фойдаланилди. 

Улардан:

  • 1-босқич эмланганлар 1354785  нафарни;
  • 2-босқичда эмланганлар  714239 нафарни;
  • 3-босқич эмланганлар 494 нафарни ташкил қилди. 

31 май кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

  • Фарғона вилояти (14461 доза);
  • Наманган вилояти (14107 доза); 
  • Тошкент вилояти (13386 доза);
  • Тошкент шаҳри (11203 доза);
  • Самарқанд вилояти (10709 доза); 
  • Қашқадарё вилояти (10687 доза) банд қилди. 

Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:

  • Фарғона вилоятида 268706 доза;
  • Наманган вилоятида 244230 доза; 
  • Андижон вилоятида 235031 дозани ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

10

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг