Ўзбекистонда электротехника маҳсулотлари экспорти 500 миллиондан ошди
Жамият
−
04 декабр 2021 8196 1 дақиқа
Жорий йил 11 ой якунларига кўра, электротехника корхоналари экспорти ярим миллиард доллардан ошиб, 508 млн. долларга етди. Бу 2020 йилнинг тегишли даврига нисбатан 1,8 баробарга кўп дегани.
Қуйидаги давлатларга электротехника маҳсулотлари экспорти кўпайган:
- Тожикистонга – 1,8 баробарга;
- Қозоғистонга – 2,0 баробарга;
- Россияга – 2,2 баробарга;
- Грузияга – 2,0 баробарга.
Шунингдек, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган электротехника маҳсулотлари экспорт қилинган давлатлар қаторига Яман,Танзания, Руминия, Албания ва Молдова ҳам қўшилган.
Live
Барчаси