Ўзбекистонда доллар курси пасайди  

Жамият

image
0:00
0:00
download

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.

Унга кўра, жорий йилнинг 13 апрелдан эътиборан валюталар курси қуйидагича:

1 АҚШ доллари 10 475 сўм 41 тийинни ташкил этиб, аввалги курсга нисбатан 2 сўм 51 тийинга арзонлади.

1 евро курси 12 469 сўм 93 тийинга баҳоланиб, 9 сўм 59 тийинга қимматлади.

Рубль курси кечагига нисбатан 33 тийинга арзонлади. Хусусан, 1 рубль 135 сўм 43 тийин этиб белгиланган.

Валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмайди.

Диёра Абдураҳмонова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

21

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг