Ўзбекистонда доллар курси кетма-кет учинчи кун пасайди
Жамият
−
30 Март 2022 31794 1 дақиқа
Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 31 март куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, сўм долларга нисбатан бироз мустаҳамланди. Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 42,46 сўмга пасайди. Жорий йилнинг 31 мартидан бошлаб расмий курс 11 400,21 сўм этиб белгиланмоқда.
Евро қимматлашади. 1 евро 12 707,81 сўм (+77,39) этиб белгиланди.
Рубль курси эса 7,51 сўмга кўтарилиб, 136,08 сўмни ташкил этмоқда.
Live
Барчаси