Ўзбекистонда доллар курси 11 мингга етди
Жамият
−
11 Март 2022
16191Ўзбекистонда долларнинг расмий курси кун сайин ошишда давом этиб, 11 минг сўмлик довонни ошиб ўтишига оз қолди.
Марказий банкнинг сўнгги маълумотларига кўра, АҚШ доллари расмий курси 40,70 сўмга кўтарилиб, 10 минг 998,06 сўмни ташкил этди.
1 евро курси 34,26 сўмга пасайиб, 12 минг 62,67 сўмга тушган.
1 рубль эса 2,77 сўмга ошиб, 94,79 сўм этиб белгиланган.
Ушбу алмашув курслари жорий йилнинг 14 мартидан кучга киради.
Аноним маълумотларда келтирилишича, 14 мартда тижорат банклари яна курсни оширади.
LiveБарчаси