Ўзбекистонда пневмониядан 60 киши вафот этди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 5 июлидан Ўзбекистонда коронавирус ҳолатлари билан бир қаторда, пневмонияга чалинган беморлар статистикаси ҳам юритила бошланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, статистика юритиш бошлангандан бери мамлакатда 60 киши пневмониядан вафот этган.

Ўзбекистонда пневмонияга чалинганлар сони эса 8723 нафарга етди. Беморларнинг 2770 нафари соғайиб чиққан.

Пневмонияга энг кўп чалиниш ҳолати Тошкент шаҳрида (3240 та) кузатилган. Пойтахтдан кейинги ўринда Тошкент (1288) ва Жиззах (933) вилоятлари бормоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

260

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made