Ўзбекистонда 4 минг км магистрал йўллар автобанга айлантирилади

Жамият

image

Ўзбекистонда узунлиги 4 минг км магистрал йўллар халқаро талабларга мос автобанларга айлантирилади. Бу ҳақда Президентнинг жорий йилнинг 16 феврал кунги фармони билан тасдиқланган “Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш” йилида устувор йўналишлар бўйича ислоҳотлар дастурлари ва “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини амалга ошириш бўйича давлат дастурида сўз боради.

Унга кўра, жорий йилда Андижон билан Қўнғиротни, Тошкент билан Термизни, Самарқанд билан Шаҳрисабзни, Олот билан Сариосиёни боғлайдиган узунлиги 4 минг км магистрал йўлларни халқаро талабларга мос “автобан”ларга айлантириш кўзда тутилган.

Шунингдек, умумий фойдаланувдаги халқаро ва давлат аҳамиятидаги 220 км ҳамда 80 км маҳаллий аҳамиятдаги автомобиль йўллари реконструкция қилинади. Бу орқали йўлнинг кунлик ўтказиш қобилияти ортади, автотранспортдан ўққа тушадиган юкламани кўтариш даражаси 13 тоннага ошиши, ҳаракат вақти 6 соатга ва эксплуатация харажатлари 2 баробар таъминланади.

Маълумот учун, автобан (олмонча Autobahn) – бу юқори тезликда ҳаракатланиш учун мўлжалланган, қарама-қарши йўналишлари ўзаро ажратилган ва бошқа йўллар билан бир сатҳда кесишмайдиган махсус автомагистраль.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳри йўлларининг 816 минг 23 метр квадрат қисми қайта таъмирланиши, асосий ишлар об-ҳаво барқарорлашгач, тахминан март ойининг биринчи ўн кунлигида бошланиши режалаштирилгани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

автобан магистрал йўл

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар