Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати пасаяди

Бу қизиқ

image

Бугун, 13 декабрь куни Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмига Волга бўйи ҳудудларидан нам ва совуқ ҳаво кириб келди. Республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, айрим жойларда қорга айланиши мумкин. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмат маркази хабар берди.

Хабарга кўра, тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин. Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида ва Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Кундуз кунги ҳаво ҳарорати 7-9 даража илиқ, шимолда 2 даража совуқ-3 даража илиқ атрофида бўлади.

14 декабрда циклон таъсири сақланиб туради, Бухоро, Навоий вилоятларида кечаси ва эрталаб, республиканинг қолган ҳудудларида кун давомида баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Республиканинг шимолида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси 1-3 даража совуққача, кундузи 3-5 даража илиқгача, республиканинг шимолида 7-12 даража совуқгача, кундузи 1-6 даража совуқгача пасаяди, ўртача кўп йиллик қийматлардан 4-6 даражага паст бўлади.

15 декабрда республика бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво кутилмоқда, фақат Фарғона водийси вилоятларида бироз қор ёғиши мумкин. Антициклоннинг совуқ периферияси таъсири ҳисобига кечаси ҳаво ҳарорати 4-6 даража совуққача пасаяди, кундузи 3-5 даража илиқ атрофида сақланиб туради.

16-17 декабр кунларида антициклон таъсири аста-секин заифлашади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечалари 0-3 даража совуқни ташкил этади, кундуз кунлари 7-10 даража илиққача аста-секин кўтарилади.

Республика бўйича баъзи жойларга туман тушиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво

Баҳолаганлар

503

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг