Ўзбекистон ва Туркия ўртасида ҳарбий-молиявий ҳамкорлик битими тасдиқланди
Жамият
−
19 Март 2021
3178Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Халқаро шартномаларни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Қарор билан 2020 йил 27 октябрда Тошкент шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Туркия Республикаси Ҳукумати ўртасида ҳарбий-молиявий ҳамкорлик тўғрисидаги Битим ҳамда молиявий кўмакни амалга ошириш тўғрисидаги Баённома тасдиқланди.
Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари мазкур халқаро шартномалар кучга киргандан сўнг Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятларни бажарилишини таъминлайди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь