Ўзбекистон ва россиялик олимлар коронавирусни йўқ қилиш усулини топди
Саломатлик
−
11 Январь 2021
35344Россия ва Ўзбекистонлик олимлар гуруҳи нурланишнинг паст дозалари (масалан, рентген нурлари) коронавирусни йўқ қилиши мумкинлигини аниқлади. Мутахассислар COVID-19 билан касалланган беморларни даволашда ва дезинфекция пайтида нурланишдан фойдаланиш бўйича кўрсатмалар ишлаб чиқмоқда.
Янги коронавирусга радиацион таъсирни ўрганиш Урал Федерал университети ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси олимлари томонидан амалга оширилади. Тадқиқот 2020 йил апрель ойида профессор Борис Оксенгендлер бошчилигидаги ўзбекистонлик бир гуруҳ олимлар томонидан илгари сурилган ғоя билан бошланган.
Ҳозирги вақтда биргаликдаги тадқиқотлар давомида юмшоқ рентген нурлари ва ҳатто ультрабинафша нурланишининг коронавирусга таъсирининг бир нечта тафсилотлари аниқланган. Мутахассислар нурланишни нафақат одамни даволаш ва касалликларнинг олдини олиш учун, балки буюмлар, маҳсулотлар ҳамда биноларни дезинфекция қилиш учун ҳам ишлатишни таклиф қилади. Айни пайтда Россия Федерацияси ва Ўзбекистон олимларининг қўшма гуруҳи даволаш усулини ишлаб чиқмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь