Ўзбекистон U-23 Гонконгни хоккейча ҳисобда мағлуб этди

Спорт

image

Бугун, 9 сентябрь куни 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Осиё кубоги саралаш босқичи 2-тури доирасида Ўзбекистон терма жамоси Гонконгга қарши майдонга тушди. Мазкур учрашувда Тимур Кападзе шогирдлари рақиб дарвозасига 10 та жавобсиз гол урди. 

Ўзбекистон вакиллари ўйинни тўлиқ устунликда бошлади ва 6-дақиқада Ҳусайн Норчаев томонидан ҳисоб очилди. 25-дақиқада Аббосбек Файзуллаев иккинчи голга муаллифлик қилган бўлса, кўп ўтмай, учрашувнинг 28-дақиқасида Алишер Одилов пеналтидан унумли фойдаланди ва ҳисобни 3:0 кўринишига келтирди. Шу билан биринчи бўлим ўзбекистонликлар фойдасига ҳал бўлди. 

Иккинчи бўлимнинг 57-дақиқасида Умарали Раҳмоналиев ҳам Файзуллаев ишлаган пеналтини аниқ амалга оширди. Икки дақиқа ўтиб, Норчаев дублга эришган бўлса, 68-дақиқада яна бир бор ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди. 74-дақиқада Ман Йип Чеук Ўзбекистон фойдасига хaто ишлаб, ўз дарвозасига гол урди. Сўнги дақиқаларда (83,88,90+3) Улуғбек Ҳошимов xeт-трик қайд этиб, эски 7:0 кўринишидаги ҳисобни 10:0 га ўзгартириб қўйди. 

Шу тариқа Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Гонконгни 10:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг