Ўзбекистон ташқи қарзи қарийб 36 млрдга етди 

Жамият

image

Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарзи биринчи ярим йилликда 2 миллиард долларга ошиб, жами 35,9 млрд долларга етди. Шу тариқа, умумий ташқи қарзнинг ЯИМга нисбати 57 фоизни ташкил қилди. Бу ҳақда Марказий банк эълон қилган ҳужжатда сўз боради

Қайд этилишича, жорий йилнинг I ярим йиллигида янги қарздорликларнинг жалб қилиниши ва асосий қарз тўловлари амалга оширилиши ҳамда курслар ўзгариши ҳисобига 22 млрд долларни ташкил қилган. Хусусан, жаҳон бозорида Ўзбекистоннинг халқаро облигациялари нархларининг тушиши оқибатида давлат ташқи қарзи 3 фоизга ёки 627,9 млн долларга ошган.

Шу билан бирга, жорий йилнинг 1 июль ҳолатига кўра, хусусий ташқи қарз 11 фоизга ёки 1,4 млрд долларга ошган. Ушбу ўсиш асосан банклар ва бошқа секторлар ҳиссасига тўғри келади.

Жорий йилнинг II чорагида “UZAUTO MOTORS” АЖ томонидан қиймати 300 млн доллар ҳамда 785 млрд сўм миқдоридаги қимматли қоғозларни 4,85 фоиз ставкаси билан 5 йиллик муддатга халқаро молия бозорига жойлаштирган. Бунинг оқибатида бошқа секторлар қарз таркиби ўтган йилга нисбатан сезиларли ўсган.

Ялпи ташқи қарзнинг 83 фоизини ёки 32,4 млрд долларини кредитлар ва қарзлар ташкил этади. Умумий ташқи қарзнинг ЯИМга нисбати эса 57 фоизни ташкил қилган.

Шунингдек, I ярим йилликда жами 4,4 млрд долларига тенг қарз жалб қилинган. Ушбу қарзнинг 1,2 млрд доллари давлат секторига тўғри келган бўлса, 3,2 млрд доллари хусусий сектор томонидан жалб қилинган.

Асосий қарз ва фоизлар бўйича тўловларнинг энг катта қисмини банклар, нефт-газ, энергетика ҳамда бошқа сектор корхоналари тўлаб келаётгани келтириб ўтилган.

Давлат ташқи қарз бўйича 353,4 млн доллар миқдордаги асосий қарз ва 206,5 млн доллар миқдордаги фоиз тўловлари амалга оширилган. Хусусий ташқи қарз тўловлари эса асосий қарз бўйича 1,6 млрд доллар, фоиз тўловлари бўйича 238,8 млн доллар миқдорида тўланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

268

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг