Ўзбекистон Ротшильд сулоласи компанияси билан ҳамкорлик бошлаган – Президент
Жамият
−
29 Декабрь 2020
6651Ўзбекистон XVIII асрдан бошланган Ротшильд яҳудий банкирлари ва жамоат арбобларининг Европадаги сулоласига оид бўлган “Ротшильд” компанияси билан ҳамкорликни бошлаган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга мурожаатномасида маълум қилди.
Президентнинг қайд этишича, 2021 йилда 32 та стратегик йирик корхона ва тармоқни трансформация қилиш бўйича чоралар кўрилади.
“Тан олиш керак, мутахассисларнинг билим ва малакаси, йирик корхоналарнинг техник имкониятлари, уларни мустақил трансформация қилиш учун етарли эмас”, дейди давлат раҳбари.
Президент Шавкат Мирзиёевга кўра, электр энергетикаси, нефть-газ, кимё саноати, машинасозликдаги йирик корхоналар ва тижорат банкларини трансформация қилиш жараёнларига Жаҳон банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Осиё тараққиёт банки ҳамда “МакКинзи”, “Бостон консалтинг Групп”, “Ротшильд” каби халқаро компаниялар билан ҳамкорлик бошланган.
LiveБарчаси