Ўзбекистон Россияга қарши қайси рангдаги либосда ўйнаши маълум бўлди

Спорт

−

image

Эртага, 12 ноябрь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси Россияга қарши ўртоқлик учрашувини ўтказади. Унда Ўзбекистон терма жамоаси оқ либосда майдонга тушади. Бу ҳақда ЎФА хабар берди.

Мазкур баҳс олдидан жамоалар вакиллари иштирокида учрашув бўлиб ўтди. Унда ўйинга доир бир қатор масалалар юзасидан тушунтириш ва эслатмалар берилди. Маълум бўлишича, мазкур баҳсда Ўзбекистон терма жамоаси тўлиқ оқ, дарвозабон эса сариқ либосда ҳаракат қилади.

Ўзбекистон ва Россия терма жамоалари иштирокидаги ўртоқлик учрашуви эртага, 12 ноябрь куни “Пахтакор” стадионида соат 20:00 да бошланади.

Абдуқодир Ҳусанов мазкур йиғинда иштирок этмаяпти. Терма жамоанинг мураббийлар ва тиббий штаблари ҳимоячининг ҳолатини инобатга олган ҳолда, тикланиш жараёнини давом эттириши учун уни йиғиндан озод қилишга қарор қилган.

Маълумот учун, Ўзбекистон миллий терма жамоаси жорий FIFA кунлари доирасида Россиядан сўнг Саудия Арабистони терма жамоасига қарши халқаро ўртоқлик учрашувида иштирок этади. Саудия Арабистонига қарши баҳс жорий йилнинг 17 ноябрь куни Доҳада ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ноябрь ойидаги йиғин учун Ўзбекистон миллий терма жамоасининг якуний таркиби эълон қилинганди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг