Ўзбекистон “Qatar Airways”га мунтазам парвозлар учун рухсатнома берди
Жамият
−
09 Сентябрь 2021
2252“Qatar Airways” авиакомпанияси Ўзбекистон Республикасига мунтазам авиақатновларини амалга ошириш учун рухсатнома олди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси ва Қатар давлати ўртасидаги ҳаво қатнови тўғрисидаги ҳукуматлараро битим асосида “Ўзавиация” агентлиги томонидан “Qatar Airways” авиакомпаниясига жорий йил 7 сентябрда 13-К сонли Ўзбекистонга Доҳа - Тошкент - Доҳа йўналишида мунтазам парвозларни амалга ошириш учун эксплуатацион рухсатнома берилди.
Авиакомпания парвозларни Airbus 320, Airbus 321, Airbus 350, Boing 777 ва Boing 787 ҳаво кемаларида амалга оширади.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023