Ўзбекистон кимёвий қуролни тақиқлаш тўғрисидаги Женева протоколига қўшилди
Жамият
−
27 Июнь 2020
3994Кеча, 26 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Ўзбекистон Республикасининг Бўғувчи, заҳарли ёки бошқа шу каби газлар ва бактериологик воситаларнинг урушда қўлланилишини тақиқлаш тўғрисидаги Протоколга қўшилиши ҳақида”ги Қонунни имзолади.
Маълумот учун, ушбу Протокол 1972 йилнинг 10 апрель куни Москва, Лондон ва Вашингтон шаҳарларида имзоланган бактериологик (биологик) ва токсик қуроллар захирасини йиғиш, ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқаришни тақиқлаш ва уларни йўқ қилиш тўғрисидаги Конвенсия талабларини мустаҳкамловчи ҳамда тўлдирувчи ҳужжат ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда ушбу Женева протоколига дунёнинг 142 та давлати, МДҲ мамлакатларидан Aрманистон, Молдавия, Россия, Тожикистон, Украина ҳамда Қирғизистон қўшилган.