Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон чегарачилари учрашув ўтказди

Олам

image

Жорий йилнинг 15 февраль куни Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон чегара вакилларининг уч томонлама ишчи учрашуви ўтказилди. Бу ҳақда Қирғизистон Давлат чегара хизматига таяниб, “24.kg” нашри хабар берди.

Қайд этилишича, учрашув давлат чегараларида ишончни мустаҳкамлаш, барқарор вазиятни сақлаш ва чегара режимига риоя этишни таъминлаш мақсадида ташкил этилган. Тадбир уч давлат чегаралари туташган ҳудудда, “Дўстлик” стеласи ёнида бўлиб ўтган. 

Музокаралар давомида томонлар чегара хизматлари ўртасида тўғридан тўғри алоқа механизмларини такомиллаштириш ва чегарада юз бериши мумкин бўлган нохуш ҳолатларнинг олдини олиш бўйича ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинган.

Шунингдек, чегара ҳудудида муҳандислик, иқтисодий ва баҳорги дала ишлари вақтида ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби ҳамда юзага келиши мумкин бўлган низоларни тезкор ҳал этиш механизмларига алоҳида эътибор қаратилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистон Республикалари Энергетика ҳамда Сув хўжалиги вазирларининг навбатдаги ишчи учрашуви бўлиб ўтганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тожикистон Ўзбекистон чегара Қирғизистон “Дўстлик” стеласи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг