Ўзбекистон Испания билан ўйнайди. U-17 Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди

Спорт

image

Бугун, 15 сентябрь куни Швейцариянинг Цюрих шаҳрида футбол бўйича U-17 терма жамоалари ўртасида ўтказиладиган Жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичига қуръа ташланди.

Қуръа натижаларига кўра, Жамолиддин Раҳматуллаев бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоасининг гуруҳ босқичидаги рақиблари номи маълум бўлди.

“А” гуруҳи: Индонезия, Эквадор, Марокаш, Панама.

“B” гуруҳи: Испания, Мали, Ўзбекистон, Канада.

“C” гуруҳи: Бразилия, Англия, Эрон, Янги Каледония.

“D” гуруҳи: Япония, Аргентина, Сенегал, Польша.

“E” гуруҳи: Франция, Корея Республикаси, АҚШ, Буркина Фасо.

“F” гуруҳи: Мексика, Германия, Янги Зеландия, Венесуэла.

Маълумот учун, U-17 Жаҳон чемпионати 10 ноябрдан 2 декабрга қадар Индонезияда ўтказилади. Ўзбекистон жамоаси шу йили Таиландда ўтказилган Осиё чемпионатида ярим финалга чиқиб, кичик мундиалга йўлланмани қўлга киритганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг