Ўзбекистон интернет тезлиги бўйича дунё рейтингида 7 поғона пастлади
Бу қизиқ
−
08 феврал 2023 9921 1 дақиқа
Ўзбекистон мобил интернет тезлиги бўйича 7 поғона пастлаб, дунёда 122-ўринни эгаллади. Бу ҳақда “Speedtest Global Index” сайтида маълум қилинди.
Рейтингда 141 та давлат интернет тезликлари бўйича таққосланган.
Ушбу рейтингда энг тез мобил интернет Қатарда қайд этилган. Кейинги ўринларни Бирлашган Араб Амирликлари ва Норвегия эгаллаган.
Қўшни давлат Қозоғистон 5 поғона пастлаб, 95-ўринда қайд этилган. Қирғизистон эса 3 поғона пастлаб, 100-ўриндан, Тожикистон 1 поғона тушиб, 137-ўриндан жой олган.
Шунингдек, рейтингда энг қуйи поғонада Афғонистон келтирилган.
Live
Барчаси
Россия омборларидан бирида ёнғин чиқди
22 август
Чиноздаги “дом”лардан бирида ёнғин чиқди
22 август