Ўзбекистон чорак финалда юришини тўхтатди
Спорт
−
08 Январь 14162 1 дақиқа
Италияда давом этаётган “Kings League” турнири доирасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган “Анвонтед Бойс” жамоаси чорак финал босқичида Колумбияга 6:1 ҳисобида мағлубиятга учради.
Ўзбекистон медиа футбол терма жамоаси ушбу ўйинни бой бериб, чорак финалда ўз юришини тўхтатди. Бунгача Саудия Арабистони ва Перуни мағлуб этиб, ушбу босқичгача етиб келган Ўзбекистон вакиллари колумбиялик рақибларига ютқазиб, турнирни тарк этди. Шунга қарамай, Ўзбекистон медиа футбол жамоаси турнирдаги илк иштирокидаёқ чорак финал босқичига чиқишга муваффақ бўлди.
Маълумот ўрнида, Жерар Пике ташкилотчилигидаги турнир 12 январга қадар давом этади. Финалга Турин шаҳридаги “Ювентус” клубининг “Альянс” стадиони мезбонлик қилади.
Live
Барчаси