Ўзбекистон биринчи марта глобал акциялар бозорига чиқади

Жамият

image

Илк бор Ўзбекистон компаниялари акциялари Лондон биржаси ва Тошкент биржасида савдога қўйилади. Бу ҳақда бугун, 9 апрель куни Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.

“Ўзбекистон тарихий қадам ташламоқда: биз илк бор жаҳон акциялар бозорига чиқяпмиз. Миллий инвестиция фонди миллий компанияларимиз акцияларини бир вақтнинг ўзида иккита майдонда – нуфузли Лондон биржаси ва Тошкент биржасида савдога қўяди. Бунга Президентимиз танлаган очиқлик йўли замин яратди”, дейди Мирзиёева.

Унинг билдиришича, IPO жараёнига тайёргарлик кўриш ва уни мувофиқлаштиришни Ўзбекистонда ишлаш лицензиясига эга бўлган “Franklin Templeton” халқаро инвестиция компанияси амалга оширмоқда.

“Ушбу қадам – хорижий инвесторлар учун аниқ ва кучли ишора. Бу билан биз глобал қоидалар асосида – ҳалол ва шаффоф ишлашга тайёр эканимизни намоён этмоқдамиз. Ўзбекистон иқтисодиёти мутлақо янги, замонавий тараққиёт босқичига ўтмоқда”, дейди Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари.

Маълумот учун, Лондон фонд биржаси (London Stock Exchange – LSE) – Буюк Британиянинг асосий ва Европанинг энг йирик фонд биржаларидан бири бўлиб, дунёдаги энг қадимги молия институтларидан ҳисобланади. Биржа расман 1801 йилда ташкил этилган, бироқ унинг илдизлари XVII асрдаги қаҳвахоналарда ўтказилган норасмий савдоларга бориб тақалади. 2025 йил ўрталарига кўра, биржада рўйхатга олинган барча инструментларнинг умумий қиймати тахминан 5,9 триллион АҚШ долларини ташкил этади.


Мақола муаллифи

Теглар

Лондон биржаси глобал акциялар бозори London Stock Exchange

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар