Ўзбекистон-БАА ўйини учун чиқарилган чипталар сотиб бўлинди
Спорт
−
12 Октябрь 2024 7239 1 дақиқа
Футбол бўйича 2026 йилги Жаҳон чемпионати Осиё минтақаси саралашининг 3-босқич 4-туридан ўрин олган Ўзбекистон-БАА ўйини учун чипталар сотиб бўлинди. Бу ҳақда чипталар сотуви билан шуғулланувчи платформа ўз сайтида хабар берди.
Ўйин учун чиқарилган 40 мингдан 500 минг сўмгача нархланган чипталар платформага чиқарилиши билан бир неча соат ичида мухлислар томонидан сотиб олинган. Бундан аввали Ўзбекистон терма жамоасининг Эронга қарши ўйини учун чипталар ҳам қисқа вақт ичида сотилганди.
Қайд этиш жоиз, Ўзбекистон-Эрон ўйинини бевосита “Бунёдкор” стадионида 33 минг 829 нафар мухлис томоша қилганди. Стадион сиғими эса 34 мингтани ташкил этади.
Маълумот учун, Ўзбекистон-БАА ўйини 15 октябрь куни бўлиб ўтади. Учрашув соат 19:00 да старт олади.
Live
Барчаси