Ўзбекистон аҳолисида қанча енгил автомобиль борлиги маълум қилинди
Бу қизиқ
−
25 Сентябрь 2021
29063Жорий йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистон Республикасида жисмоний шахсларга тегишли бўлган енгил автомобиллар сони 2 767 126 тани ташкил этган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот берди.
Йиллар кесимида жисмоний шахсларга тегишли бўлган енгил автомобиллар сони (1 январь ҳолатига):
- 2016 йил — 1 974 182 та
- 2017 йил — 2 057 331 та
- 2018 йил — 2 133 507 та
- 2019 йил — 2 272 185 та
- 2020 йил — 2 410 421 та
- 2021 йил — 2 767 126 тани ташкил қилади.
Қайд этилишча, мамлакатда жисмоний шахсларга тегишли бўлган барча автотранспорт воситаларининг сони 2 955 295 тани ташкил қилади. Бунда:
- Енгил автомобиллар – 2 767 126 та
- Юк автомобиллари – 168 810 та
- Автобуслар – 5 711 та
- Микроавтобуслар – 8 518 та
- Махсус транспортлар – 5 130 тага етган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь