Ўзбекистон 10 ойда энг кўп қайси давлатлардан машина импорт қилгани маълум бўлди

Жамият

image

Жорий йилнинг йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистон 27 та хорижий давлатлардан енгил автомобиллар импорт қилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.

Қайд этилишича, 10 ойда энг кўп Хитойдан енгил автомобиль сотиб олинган.

Ўзбекистон энг кўп импорт қилган давлатлар:

  • Хитой – 9332 та;
  • Корея – 7600 та;
  • Қозоғистон – 5717 та;
  • Россия – 1443 та;
  • АҚШ – 475 та;
  • БАА – 127 та;
  • Япония – 122 та;
  • Германия – 111 та.

Шунингдек, 2022 йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистон хорижий давлатлардан қиймати 635,7 млн АҚШ долларига тенг бўлган 25 048 та енгил автомобиль импорт қилган. Енгил автомобиллар импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирганда 3 896 тага ошган.

Бундан ташқари, хориждан қиймати 55,4 млн долларга тенг бўлган 1 749 дона электромобил импорт қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

347

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг