Uzbekistan: Land of Talents промоушен кампанияси Ўзбекистонни футбол мамлакати сифатида намойиш этади

Бизнес

image

Миллий термамизнинг ЖЧга чиқиши арафасида Uzbekistan: Land of Talents глобал кампаниясига старт берилди.

Кампаниянинг мақсади – Ўзбекистон учун янги брендни шакллантириш, уни турли соҳалар бўйича истеъдодлар замини сифатида намойиш этиш.

Кампаниянинг илк лойиҳаси Тошкент шаҳар ҳокимлиги ташаббуси остида Zo‘r TV билан ҳамкорликда ўтказилган “Ўзбекистон – истеъдодлар замини” ёшлар ҳаракати, хусусан, Тошкент марказида 10 июнь кунги ўйин ва тақдирлаш маросимининг жонли намойиши ҳамда “Салом, Мундиал!” супершоуси бўлди.

Uzbekistan: Land of Talents давом этади. Кампания ташаббусчиси Uzbekistan’s Club жамоаси Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан ҳамкорликда қуйидагиларни ташкил этишни режалаштирган:

  • Миллий терма жамоани қўллаб-қувватлашга қаратилган креатив мерчлар коллекцияси,
  • Футболчиларимизга бағишланган мусиқий манифест – миллий терма мадҳияси,
  • Ижтимоий тармоқларда махсус халқаро челленж,
  • Мундиал сари босиб ўтилган йўл ҳақида “Ўзбекистонлик” туркумидан бадиий-ҳужжатли фильмлар,
  • Uzbekistan’s Club журналининг махсус сони,
  • Ўзбекистонлик футбол истеъдодлари салоҳиятини намойиш этишга қаратилган ФИФА бош қароргоҳи ҳамда йирик футбол мамлакатларида бўлиб ўтадиган анжуманлар,
  • FIFA World Stars термаси билан ўртоқлик учрашувлари,
  • АҚШ ва Канададаги ватандошлар иштирокида “Ўзбекистонлик” кубоги, 
  • Миллий термамизнинг жаҳон чемпионатидаги ўйинларини оммавий намойиш этиш тадбирлари.

Глобал промоушен кампания – мураккаб, кенг қамровли, стратегик лойиҳа. Уни бир ташкилот ёки бир жамоа амалга ошира олмайди. Кампанияни ҳаётга татбиқ этилишига кўмаклашаётган йирик компаниялар бўлмиш Капиталбанк, Uzum ва Ucell ўзининг ижтимоий масъулиятини намоён қилмоқда.

Uzbekistan: Land of Talents Ўзбекистон келажаги учун муҳим лойиҳаларга бефарқ бўлмаган бизнеслар билан ҳамкорлик қилишга бел боғлаган.

Реклама ҳуқуқи асосида


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг