Uzbekistan Airways Деҳлига чартер рейс амалга оширади
Жамият
−
11 Сентябрь 2020 5833 1 дақиқа
Uzbekistan Airways АЖ эртага, 12 сентябрда Тошкент-Деҳли-Тошкент йўналиши бўйича чартер репатриация қатновини амалга оширади.
Авиакомпания хабарига кўра, чартер рейси қуйидаги жадвалга мувофиқ амалга оширишни режалаштирилган (маҳаллий вақт кўрсатилган):
Тошкент – Деҳли
Тошкентдан кетиш вақти - 17:00, Деҳлига қўниш вақти -20:30;
Деҳли-Тошкент
Деҳлидан кетиш вақти - 22:30, Тошкентга қўниш вақти - 00:40 +1.
Тушунмовчиликларнинг олдини олиш мақсадида авиачипталарни сотиб олишни тезлаштириш бўйича ўз хизматларини таклиф этаётган шубҳали шахслардан ёрдам сўрамаслик сўралган.
Аввалроқ, хориждаги ўзбекистонликларни Ватанга қайтариш учун тасдиқланган чартер рейслари рўйхатига ўзгартириш киритилгани ҳақида хабар берган эдик.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025