Ўзбек мутахассиси Бутунжаҳон божхона ташкилотида иш бошлади

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси бош инспектори Улуғбек Таджиев Бутунжаҳон божхона ташкилотининг Карьерани ошириш дастурида муваффақиятли иштирок этди ва якунда ғолибликни қўлга киритди.

Эндиликда у Бутунжаҳон божхона ташкилотининг Божхона хизматлари салоҳиятини мустаҳкамлаш бўлимида фаолият олиб боради. Бу эса шубҳасиз Улуғбек Таджиевга мазкур йўналишда замонавий билим ва профессионал тажриба орттириш имконини беради.

Улуғбек Таджиевни жамоага шахсан Бутунжаҳон божхона ташкилоти бош котиби Кунио Миккуриа таништирди.

Маълумот учун, Бутунжаҳон божхона ташкилоти 1947 йил сентябрь ойида Франция ташаббуси билан Европа иқтисодий ҳамкорлик қўмитаси (кейинчалик - Ташкилот) доирасида ташкил этилган.

Гуруҳнинг иши 1947 йил 10 ноябрдан 1950 йил 28 июнгача давом этди. Бу даврда 6 йиғилиш бўлиб ўтди, уларда божхона иттифоқини тузиш учун зарур бўлган божхона қонунларини уйғунлаштиришнинг асосий жиҳатлари (умумий товар номенклатураси, божхона мақсадлари учун товарларни баҳолаш, божхона тариф ставкалари турлари ва бошқалар) аниқланди. 1950 йилда ушбу гуруҳнинг иши Брюссельда Конвенциянинг имзоланишига олиб келди, унга биноан Божхона бўйича ҳамкорлик кенгаши (ББҲК) тузилди. 

1953 йил 26 январда Кенгашнинг 17 та таъсисчилари иштирокида инаугурация маросими бўлиб ўтди. 1994 йилда ББҲК Бутунжаҳон божхона ташкилоти деб номланди. 
 


Мақола муаллифи

Теглар

Бутунжаҳон божхона ташкилоти Улуғбек Таджиев

Баҳолаганлар

47

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар