Ўзбек кино санъати оғир жудоликка учради
Маданият-санъат
−
03 Август 2020
52344Таниқли режиссёр ҳамда сценарист Маҳмуд Тўйчиев 69 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда "Ўзбеккино" миллий агентлиги хабар берди.
Маҳмуд Тўйчиев "Темир хотин", "Шайтанат", "Катта ойи", "Аёллар салтанати" каби фильмлар сценарийсининг муаллифи ҳисобланади.
Маҳмуд Тўйчиев 1951 йил 26 август куни Тошкент шаҳрида туғилган. 1980 йил Бутунроссия давлат кинематография институтининг сценарий бўлимини тугатган.
QALAMPIR.UZ таҳририяти марҳумнинг яқинларига ҳамдардлик билдиради.
LiveБарчаси