Усмонов компанияси “Оҳангаронцемент” акцияларининг йирик пакетини сотиб олди

Жамият

image

Асли келиб чиқиши ўзбек бўлган россиялик миллиардер Алишер Усмоновга тегишли “USM” холдинг компанияси “Оҳангаронцемент” АЖнинг (Охангарон, Тошкент вилояти) 98,6 фоиз улушини сотиб олди. Бу ҳақда компания расмий сайтида хабар берилди.

“Аккерман Цемент” МЧЖ (Россия)нинг шўба корхонаси бўлган “Аккерман Цемент ЦА” МЧЖ (Ўзбекистон) “Оҳангаронцемент” АЖнинг 98,6 фоиз улушини сотиб олган. 

Маълум қилинишича, битим Россия компаниясининг стратегик молиявий ҳамкори бўлган “Газпромбанк”дан молиялаштиришни жалб қилган ҳолда амалга оширилган.

Айтиш жоизки, январь ойи ўрталарида  “Lamanka Enterprises Limited” (Кипрда рўйхатдан ўтган) ва “Giacinttar Limited” (Британиянинг Виржиния ороллари) “Тошкент” республика фонд биржаси (РФБ) сайтида “Оҳангаронцемент” акциядорлик жамиятининг 84,3 ва 14,1 фоиз акциялари сотилгани ҳақида хабар берган эди.

Биржа маълумотларига кўра, битимларнинг умумий қиймати 1,89 триллион сўмни (тахминан 175 миллион доллар) ташкил қилган.

Ўтган йил май ойида “Lamanka Enterprises Limited” “Eurocement Holding AG”га тегишли “Оҳангаронцемент”нинг 84,19 фоиз улушини 53 миллион долларга сотиб олган. 

Маълумот ўрнида, “Охангаронцемент” 1961 йилда ташкил этилган бўлиб, республикадаги иккинчи йирик цемент заводидир. Ишлаб чиқариш қуввати “ҳўл” ишлаб чиқариш усули бўйича 1,9 миллион тонна цементни ташкил қилади (Ўзбекистондаги умумий қувватнинг қарийб 20 фоизи).


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

166

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made