“US Open” турнирида финалчилар аниқланди
Спорт
−
10:08 373 1 дақиқа
Бугун, 12 сентябрь куни Нью-Йоркда ўтказилаётган “US Open” турнирининг эркаклар ўртасидаги яккалик баҳсларида финалчилар аниқланди.
2026 йилги “US Open” чемпионлиги учун дунёнинг иккинчи ракеткаси, германиялик Александр Зверев ва америкалик Бен Шелтон (9-ўрин) ўзаро баҳс олиб боради.
Турнирда 1-рақам остида сараланган Зверев ярим финалда россиялик Карен Хачановни (50-ўрин) 6:3, 7:6, 7:6 ҳисобида мағлуб этди.
Шелтон эса ярим финалда ўз ватандоши, дунё рейтингида 12-ўринда турган Фрэнсис Тиафони 4:6, 6:3, 6:3, 7:5 ҳисобида таслим қилди.
Бу йил “US Open” ғолиби 5,5 миллион доллар мукофот пули ва 2000 рейтинг очкосига эга бўлади. Ўтган йили турнирда испаниялик Карлос Алькарас ғолиб чиққан эди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ қозоғистонлик Елена Рибакина ва беларуслик Арина Соболенко аёллар ўртасидаги “US Open” финалига чиққани ҳақида хабар берилганди. Ушбу финал бугун, 12 сентябрь куни тунда Тошкент вақти билан 01:00 да бўлиб ўтади. Эркаклар ўртасидаги финал баҳси эса эртага, 13 сентябрь куни соат 23:00 да бўлиб ўтади.
Live
Барчаси